Рэшфорд энди Погба билан бир хил маош олади
Ads

The Telegraph хабарига кўра, форвард бугуноқ 4 йилга мўлжалланган янги шартнома имзолаши кутилмоқда. Кейинчалик томонлар келишувни яна бир йилга узайтиришлари мумкинлигини ҳам қайд этиш жоиз.

Янги шартномага кўра Рэшфорднинг маоши ҳафтасига 300 минг фунтни ташкил этади ва Поль Погба билан тенг миқдорда маош оладиган футболчига айланади.

Маълумот учун, Маркус ўтган мавсум "қизил иблислар" сафида жами 47 та ўйинда 13 та гол киритишга эришган эди.