Рэшфорд Европа грандининг фантастик маошли таклифини рад этди

"Манчестер Юнайтед" ҳалигача Маркус Рэшфорд билан янги шартнома борасида келишиб олгани йўқ. The Athletic нашри хабарига кўра, ҳозирча бу борада ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, ПСЖ эса ҳужумчини фаол кузатишда давом этмоқда.

Қайд этилишича, ПСЖ музокараларнинг қайсидир босқичида Рэшфордга катта маош таклиф қилган - ҳафтасига 400 минг фунт. Бироқ шунда ҳам Париж клуби Маркусни трансферга кўндира олмаган. Агар "Манчестер Юнайтед" яқин орада ўз етакчиси билан муросага кела олмаса, ПСЖ уни қўлга киритиш учун янги уринишлар қилиши мумкин.

Маркус Рэшфорд жорий 2022/2023 йилги мавсумда МЮ сафида жами 44 та учрашувда майдонга тушди ва 27 та гол уриб, 9 та голли узатмани амалга оширди. 25 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!