Рэшфорд Манчестер дербисидан сўнг қаерга боргани ва нималар қилгани маълум бўлди

Маркус Рэшфорд дербидаги мағлубиятдан сўнг туғилган кунини тунги клубда нишонлади.

Якшанба куни “Манчестер Юнайтед” АПЛнинг 10-турида “Олд Траффорд”да “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди (0:3).

The Telegraph нашрининг ёзишича, ўйиндан сўнг Рэшфорд Манчестернинг машҳур Chinawhite тунги клубига борди, у ерда дўстлари унинг туғилган кунини нишонлашди.

Қайд этилишича, Рэшфорд душанба куни “Манчестер Юнайтед”нинг эрталабки машғулотига кечиктирмасдан етиб келган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” форварди бугун 31 октябрь куни 26 ёшга тўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!