Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"га қандай талаб қўймоқда?

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳужумчи Маркус Рэшфорд билан шартномани узайтириш бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли англиялик футболчи “қизил иблислар” билан 4 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Бироқ, у янги келишувга кўра ҳафтасига 390 минг евро маош талаб қилмоқда.

Қайд этиш лозимки, 27та ўйинда бор йўғи 2та гол урган Алексис Санчеснинг айни дамдаги ҳафталик маоши 565 минг еврони ташкил этади. Рэшфорд ҳисобида эса 47та ўйинда 13та гол мавжуд.

Маълумот учун, Рэшфорд ва МЮ ўртасидаги келишув 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!