Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"га қайтиши мумкин
"Барселона" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини яна "Манчестер Юнайтед"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" хабар тарқатди.
Манбага кўра, Рэшфорднинг келажаги жамоа бош мураббийи Майкл Кэррикга боғлиқ бўлиши мумкин. Мутахассис футболчи яна энг юқори даражага қайтиш имкониятига эга деб ҳисобламоқда.
Агар Кэррик клубда қолса, Рэшфорднинг ўзининг қадрдон жамоасида яна бир бор омадини синаб кўриш имконияти юқори бўлади. Акс ҳолда “қизил иблислар” қанот ҳужумчисини сотиб юборади.
“Барселона” англиялик футболчини ўтган ёзда ижара асосида таркибига қўшиб олганди. 28 ёшли ҳужумчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 46 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар