Рэшфорд "Манчестер Юнайтед"нинг мақсадини айтди

Англия кубоги 1/32 финали доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Эвертон"ни қабул қилиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу ўйиндаги учинчи гол муаллифи Маркус Рэшфорд ўз ўйини ва жамоанинг умумий муваффақияти ҳақида фикр билдирди.

“Кубокда яхши иштирок этиш ҳар доим ёқимли, бу алоҳида мусобақа. Жамоанинг олдинга қадам ташлаётгани қувонарли, бу суръатни янада ошириш ва ғалаба қозониш муҳим. Мақсадимиз - соврин ютиш, бунинг учун биз кўп меҳнат қиламиз”, - деди Рэшфорд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!