Рэшфорд: "Майдонга чиқишни интизорлик билан кутяпман"
"Барселона" вингери Маркус Рэшфорд "Камп Ноу" стадиони ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Камп Ноу" жуда ажойиб стадион. Айниқса у мухлислар билан тўлганда ақлбовар қилмас даражага етади. Ушбу арена мен ўйнашни истаган стадионларим орасида энг яхшиси. Бироқ "Барселона" сафида ўйнаш янада бошқача туйғу бўлади. Майдонга чиқишни интизорлик билан кутяпман ва бундан жуда ҳам хурсанд бўламан", - деди англиялик футболчи.
Маълумот учун, "кўк-анорранглилар"нинг уй стадионида 2023 йилнинг ёзида таъмирлаш ишлари бошланган эди.



Фикрлар