Рэшфорд МЮ билан шартномани узайтирмаслиги мумкин
"Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд клуб билан шартномани узайтириш масаласида ўтказилаётган музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 21 ёшли англиялик футболчи МЮ раҳбарияти ва мураббийлар штаби уни келажакда ҳам асосий таркиб футболчиси сифатида қарашига тўлиқ ишонч хосил қилмаяпти. Манкуанликлар эса у билан шартномани 2022 йилга қадар узайтирмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Рэшфорднинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Ушбу келишувга кўра шартнома муддати яна бир йилга узайтирилиши мумкин.
Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва 13та гол ҳамда 9та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар