Рэшфорд ўрнига бешта зўр ҳужумчи бор!
Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклашга киришган “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Барселона”га ижарага жўнатилган Маркус Рэшфорддан тўлиқ қутилмоқчи ва унинг ўрнига бошқа ўйинчи олади.
Sport.es сайтининг ёзишича, манчестерликлар Маркус Рэшфорд ўрнига “Пари Сен-Жермен” қанот ҳужумчиси Брэдли Барколани сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манба маълумотига кўра, агар “Барселона” ижарада ўйнаётган Рэшфордни тўлиқ сотиб олса, инглиз клуби парижликлар вингерини харид қилишга киришади.
Барколадан ташқари, Манчестер клуб яна тўрт нафар футболчи – Ян Диоманде (“РБ Лейпциг”), Хесус Родригес (“Комо”), Мартиаль Годо (“Страсбург”) ва Илиман Ндиайе (“Эвертон”) номзодларини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Баркола ПСЖ сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда иштирок этиб, тўққизта гол урди ва бешта голли узатма берди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.
Фикрлар