Рэшфорд Роналду таъсирида “Манчестер Юнайтед”дан кетиши кутилмоқда

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед”ни тарк этганидан кейин клуб тарбияланувчиси Маркус Рэшфорднинг ўйини очилиб кетди.

25 ёшли футболчи жаҳон чемпионатидан кейин “Юнайтед” сафида мунтазам гол урмоқда. Маркуснинг амалдаги шартномаси келаси мавсум охирида якунига етади. Клуб раҳбарияти у билан ҳамкорликни узайтириш пайига тушиб қолган.

Бироқ, Маркус Рэшфорд клубни тарк этиш эҳтимоли катта. Ўтган йили клуб раҳбарияти “Роналду қоидаси”ни жорий қилган эди. Унга кўра, ҳеч бир футболчига ҳафтасига 300 минг фунтдан ортиқ маош берилмайди.

Роналду Манчестерда ўйнаган даврда ҳафтасига 480 минг фунт олган. Ўйинида пасайиш бўлгани сабабли раҳбарият маош масаласида ҳамма бўйсуниши мажбурий бўлган чеклов киритди.

Айнан мана шу қоида Маркус Рэшфорднинг келажагига таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!