Рэшфорд Роналдудан ўзиб кетди
“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Премьер-лиганинг учинчи турида “Ноттингем Форест”га қарши учрашувда ўз ҳисобига битта голли пас расмийлаштирди.
Ўйиннинг илк тўрт дақиқасида иккита тўп ўтказиб юборган Эрик тен Хаг шогирдлари камбэкни амалгат ошириб, беллашувни ўз фойдасига ҳал қилди – 3:1.
Рэшфорд Англия Премьер-лигасидаги ассистлари сонини 38 тага етказиб олди. 25 ёшли форвард бу кўрсаткич бўйича “Манчестер Юнайтед”да юлдуз даражасига кўтарилган Криштиану Роналдудан ўзиб кетди.
Португалиялик футболчи Манчестер клубида икки марта ўйнаб, бу даврда жамоадошларига 37 та голли пас узатган эди.
Рэшфорд “Манчестер Юнайтед”да 2016 йилдан бери ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача узайтирилган.
Фикрлар