Рэшфорд Рунининг рекордларини такрорламоқда

Англия Премьер-лигасининг 25-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида “Брентфорд”ни қабул қилди ва Маркус Рэшфорднинг ягона голи эвазига ғалаба қозонди.

Маълум бўлишича, англиялик ҳужумчи жорий мавсумда ўнинчи марта жамоасининг ғалаба голини киритди. Бу клубнинг 2009/2010 йилги мавсумдаги Уэйн Рунидан кейинги энг яхши натижаси бўлиб, у ҳам ўнта ўйинда ғалаба келтирувчи гол урган.

Статистиканинг яна бир жиҳати Маркус Рэшфорд жорий мавсум барча мусобақалар доирасида "Олд Траффорд"да 19 та гол урди. Бу ҳам худди ўша Уэйн Руни томонидан 2012 йилда қайд этилган “Манчестер Юнайтед”даги энг яхши натижадир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!