Рэшфорд учун курашга "Барселона" ҳам қўшилди

Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" форварди Маркус Рэшфорд учун курашга қўшилди. Бу ҳақда Daily Express нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли англиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи. Эслатиб ўтиш лозимки, Рэшфордга шунингдек “Милан” ва “Реал” клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Маълумот учун, Рэшфорд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!