
Рэшфорднинг трансфери барбод бўлди
“Манчестер Юнайтед” жамоадан кетиши кутилаётган Маркус Рэшфорд бўйича Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан музокара олиб бораётган эди.
Todofichajes нашрининг маълум қилишича, 27 ёшли англиялик футболчининг Бундеслига клубига трансфери барбод бўлган.
Бунга сабаб сифатида Рэшфорднинг маоши юқорилиги кўрсатиляпти. Маркус манчестерликлардан ҳафтасига 300 минг фунт оляпти. Дортмундликлар бу суммани кўтара олмаслиги маълум бўлди.
Айни пайтда тажрибали форвардга “Барселона”, “Милан” ва “Наполи” қизиқиш билдирмоқда. Манбага кўра, бу клублар ҳам Рэшфорднинг маошини тўлашга қийналади.
Агар Маркус ўзига янги жамоа топа олмаса, “Манчестер Юнайтед”да қолиб, асосий таркибга кириш учун курашишига тўғри келади.
Фикрлар