Респект! Гаттузо маошидан воз кечди
“Наполи” клуби бош мураббийи Женнаро Гаттузо ва клуб спорт директори Кристиано Жунтоли коронавирус туфайли юзага келган инқирозни тўғри ҳис қилган ҳолда, ўзларининг бир ойлик маошларидан воз кечишди.
Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, улар жамоанинг маошсиз таътилган чиқарилган ходимларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай қарорга келишган.
Гап шундаки, “Наполи” клуби раҳбарияти инқироз туфайли жамоанинг 30 нафар ходимини март-апрель ойларида маош тўланмайдиган таътилга чиқариб юборган эди. Италияда эса COVID-19 билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашиб бормоқда.
Фикрлар