Респект! ПСЖ ўз чемпионлигини шифокорларга бағишлади

Хабарингиз бор, кеча Франция чемпионатида мавсум муддатидан аввал якунлангани ва ПСЖ чемпион, деб эълон қилингани ҳақида расман маълум қилинди.

Таъкидлаш керакки, бу Париж клуби тарихидаги 9-чемпионлик бўлди. Улар ўзларининг бу чемпионлигини коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга бағишлашди.

“Биз 2019/20 йилги чемпионлик унвонини шифокорлар ва бошқа садоқатли қаҳрамонларга бағишлаймиз. Улар бир неча ҳафтадан буён фидойилик билан бизни ҳайратга солишмоқда”, - дейди клуб президенти Носир Ал-Хелаифи.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)