Риберининг рақами Гнабрига берилди

“Бавария” ярим ҳимоячиси Серж Гнабри янги мавсум олдидан ўз рақамини ўзгартирди.

Мюнхенликлар расмий твиттери тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли футболчи энди майдонда 7-рақам остида тўп суради. Бундан аввал, ушбу рақамда Франк Рибери ҳаракат қилган эди.

Гнабри шу пайтгача “Бавария”да 22-рақамли либосда тўп суриб келаётган эди. У жорий мавсум ЕЧЛда 10 та ўйинда 9 та гол уришга эришди. “Бавария” эса якунда чемпиоликни қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!