Рико Верхувен Александр Усикни тўхтата оладими?

  • 23.05.2026 15:10
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Том Аспиналл Нидерландия вакили Рико Верхувеннинг украиналик Александр Усикка қарши жангдаги имкониятларини баҳолади.

"Рико билан ўн йил спарринг қилганман. Шунинг учун уни жуда яхши биламан ва уни, бемалол, дўстим деб аташим мумкин. Верхувен кучли йигит, лекин Усик - ҳаддан ташқари юқори даражадаги боксчи. Рико дўстим бўлса ҳам, ростини айтишим керак. Уни жуда оғир синов кутмоқда.

Менимча, бу тўқнашувда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин. Иккисида ҳам имконият бор. Агар Верхувен йирик габоритидан унумли фойдаланса, Усикка жиддий муаммо туғдириши аниқ. Чунки боксда Рико Фрэнсис Нганнудан анча яхшироқ!" - деди англиялик.

Эслатиб ўтамиз, Верхувен ва Усик ўртасидаги баҳс Ўзбекистон вақти билан 23 дан 24 майга ўтар кечаси бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!