Асосий мазмунга ўтиш

Олимпизм

Рим Гран-приси. 3 таэквондочимизда мағлубият, бугун яна 3 вакилимиз даянга чиқади

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Воқеалар ривожини SPORTS.uz билан кузатиб боринг!

Италиянинг Рим шаҳрида таэквондо бўйича Гран-при таснифига кирувчи турнир старт олди.

Кеча 3 нафар спортчимиз ғолиблик учун кураш олиб борди. Бироқ вакилларимизнинг ҳеч бири шоҳсупага кўтарила олмади. 

Бугун ҳам 3 таэквондочимиз олтин медаллар учун даянга чиқади. -67 кг вазн тоифасида Феруза Садикова чехиялик Ивета Йиранкова билан ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади. +67 кг.да эса, Токио-2020 иштирокчиси Светлана Осипова Хорватия вакиласи Ника Петаньекни синовдан ўтказади.

3-вакилимиз +80 кг вазнда эркаклар ўртасидаги баҳсларда қатнашади. 22-тартиб рақам остида сараланган Шоҳрух Ражабов Германия шарафини ҳимоя қилаётган Александр Бахман билан тўқнаш келади.

Воқеалар ривожини SPORTS.uz билан кузатиб боринг!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ