"Рио-2016" чемпиони узоқ муддатга дисквалификация қилинди

  • 15 Oct 18:13
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Нигериялик пара пауэрлифтингчи Пол Кехинде антидопинг қоидаларини бузгани учун жазога тортилди. Унинг 2020 йил март ойида топширган допинг синамасида тақиқланган модда аниқланди.

Tecno

Халқаро Паралимпия қўмитаси спортчини 30 ойга дисквалификация қилди. Энди Кехинде 2020 йилнинг 9 мартидан 2022 йилнинг 8 сентябрига қадар бўлган муддатда ўтказиладиган барча мусобақаларда иштирок эта олмайди.

Маълумот учун, Пол Кехинде эркаклар ўртасида -65 кг вазн тоифасида "Рио-2016" ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Бундан ташқари у 2017 йил Мексикада ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам олтин медални қўлга киритган.

Comments

You must be logged in to commet!