Рио Фердинанд:
Ads

“Манчестер Юнайтед”нинг афсонавий ҳимоячиси Рио Фердинанд кеча Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи илк туридан ўрин олган “Валенсия” ҳамда “Ювентус” жамоалари ўртасидаги баҳсни бошқариб борган ва туринликлар форварди Криштиану Роналдуни майдондан четлатган Феликс Брихни жиддий танқид остига олди.

Собиқ футбол юлдузининг сўзларига кўра “кекса синьора” ушбу ҳолат юзасидан албатта шикоят қилишлари керак.

“Апелляцияга бериш керак. Албатта!”, - дейди Фердинанд.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ 33 ёшли португалиялик футболчининг опаси ҳам ушбу ҳолатга ўз муносабатини билдириб ўтган эди.