Рис Жеймс "Челси"да 2025-йилгача қоладиган бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг "Челси" клуби ёш ҳимоячи Рис Жеймс билан шартномани узайтирди. Бу ҳақида клуб расмий саҳифаси хабар бермоқда.

Янги келишувга кўра, 20 ёшли футболчи Лондон клубида 2025-йил ёзигача тўп сурадиган бўлди.

Жеймс "Челси" академияси вакили ҳисобланади, у лондонликлар қармоғига олти ёшида келиб қўшилган.

Жорий мавсумда ҳимоячи асосий таркибда 18 та ўйинда майдонга тушиб иккита гол киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!