Ривалдо
Ads

Бразилиялик футбол юлдузи Ривалдо собиқ жамоаси “Барселона” секин аста Мессисиз яшашга кўникиб бориши кераклигини айтди.

“Бу “Барселона” раҳбарияти ва жамоанинг барча мухлисларига тегишли бўлиши керак. Гарчи бу иш жуда қийин бўлсада, унга ўринбосар қидиришни бошлаш керак.

Ким унинг ўрнини эгаллаш учун мукаммал номзод бўлиши мумкин? Фақат Неймар. Агар у “Барселона”га қайтса, зўр бўларди. Неймар ажойиб натижаларга эришиши мумкин бўлган футболчи.

Месси “Барселона”дан кетса, улар ҳам “Реал”нинг аҳволига тушишлари мумкинми? Ҳа, шундай бўлиши мумкин. Чунки, Месси узоқ йиллардан буён жамоада ўйнаб келмоқда. У ўйин тақдирини ҳал қиладиган футболчи”, - дейди Ривалдо.