Ривалдо: Бразилияликлар 10-рақамни беҳурмат қилишяпти

  • 17 ноября, 2019, 11:52
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдо “пентакампеонлар” 10-рақамдан нотўғри фойдаланишаётганидан норозилигини билдирди.

Tecno

“Мен Бразилия ҳамда Аргентина ўйинини кўрдим ва 10-рақам Лукас Пакетага берилганидан жаҳлим чиқди. 10-рақам захирада ўтирмаслиги ва танаффусда майдонни тарк этмаслиги керак. Бу обрўли рақам. Бу рақамда Пеле, Ривелино, Зико, Ривалдо, Кака, Роналдиньо ва Неймар ўйнаган.

Мен футболчини айбламайман. Ҳаммасига мураббийлар штаби айбдор. Айнан улар ушбу рақам ёш футболчига ёмон таъсир қилиши мумкинлигини билишмаган”, - дейди Ривалдо.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию