Ривалдо Искога қандай маслаҳат берди?

  • 19 октабря, 2020, 14:51
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” клуби ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Ривалдо “Реал” хавбеки Исконинг келажаги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Иско Хамес Родригесдан ўрнак олиши мумкин. Бу қандай қилиб муваффақиятга эришишнинг яхши намунасидир. Ҳозир Хамес “Эвертон”да яхши ўйнамоқда. Зинедин Зидан унга ишончсизликни давом эттираверса, Иско Хамеснинг йўлидан бориши мумкин”, - деди Ривалдо.

28 ёшли Иско 2013 йилдан буён “Реал” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум 4 та ўйинда майдонга тушди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию