Ривалдо:
Ads

"Барселона" клуби собиқ футболчиси Ривалдо каталонияликлар форварди Лионель Мессининг кўрсатаётган ўйини ҳақида гапириб ўтди.

“Барселона”да яна Мессидек ўйинчининг пайдо бўлиши жуда қийин. Ҳозир у дунёнинг энг зўр футболчиси ҳисобланади. Индивидуал мукофотларда Месси билан рақобатлашадиган футболчини кўрмаяпман. Ҳали мавсум якунланмади, бироқ, у амалда “Олтин тўп” ва ФИФАнинг энг яхши футболчиси мукофотларини қўлга киритиб бўлди”, - дейди бразилиялик футболчи.

Маълумот учун, Месси “Барселона” шарафини 2003 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар билан бирга 10 карра Испания чемпиони, 6 карра Испания кубоги ва 8 карра Испания Суперкубоги соҳиби бўлди. Бундан ташқари, 4 карра УЕФА Чемпионлар лигаси, 3 карра УЕФА Суперкубоги ва 3 карра Клублар ўртасида жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди.