Ривалдо
Ads

Бразилиялик футбол афсонаси Ривалдо бу сафарги "Олтин тўп"га ким кўпроқ муносиб эканлиги борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Менимча Лионлеь Месси ушбу мукофотни қўлга киритиш учун етарли ишларни қилди. Виржил ван Дейк? Месси “Барселона” ҳужум чизиғида қандай улкан таъсирга эга бўлгани каби у ҳам “Ливерпуль” ҳимоясида шундай таъсирга эга эканлигини тушуниб етишимиз керак.

Агар Месси Америка кубогида ғолиб чиқса, Месси ҳар қандай ҳолатда ҳам “Олтин тўп” учун асосий даъвогарга айланади”, - дейди Ривало.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2018 йилда ушбу мукофот “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модричга насиб этган эди.