Ривалдонинг ўғлини "Динамо"да кутишмоқда
Руминиянинг "Вииторула" клуби ҳужумчиси Ривалдиньо фаолиятини "Динамо" Киевда давом эттириши мумкин.
Хабарларга қараганда, 25 ёшли бразилиялик футболчининг хизматларига яқиндагина жамоага бош мураббий этиб тайинланган Мирча Луческу қизиқиш билдирмоқда. Унга эса Польша ва БАА клубларидан ҳам таклифлар бор.
Таъкидлаш керакки, Ривалдиньо афсонавий футболчи Ривалдонинг ўғли ҳисобланади. У ўтган мавсум “Вииторула” клубида 27 та ўйинда майдонга тушди ва 11 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар