Рихсибоевнинг голи "Хўжанд"ни мағлубиятдан сақлаб қолиш учун камлик қилди

Бугун Тожикистон чемпионатида 2-тур ўйинлари  давом эттирилди. Ҳамюртларимиз Маъмур Икромов, Сирож Ҳамроев, Санжар Рихсибоев ҳамда Андрей Сидоровлар фаолият олиб борадиган "Хўжанд" жамоаси ўз майдонида "Хатлон" жамоасини қабул қилди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эътиборлиси, мезбонлар сафида киритилган голларнинг бирига Рихсибоев муаллифлик қилди, аммо бу гол "Хўжанд"ни мағлубиятдан сақлаб қолиш учун камлик қилди.

Маълумот учун, "кўклар" сафида ҳар тўрттала ҳамюртимиз бугунги беллашувни асосий таркибда бошлади.

Тожикистон чемпионати / 2-тур

"Хўжанд" - "Хатлон"

Голлар: Худойдод Узоқов, 20 (0:1), Сорбон Авгонов, 35 (0:2), Санжар Рихсибоев, 48 (1:2), Парвиз Баки-Охунов, 73 (1:3), Дилшод Бозоров, 90+3 (2:3).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!