"Ўрмончилар" бразилиялик ҳужумчи учун 82 миллион евро тикди
«Брентфорд» ҳужумчиси Игор Тьяго яқин вақт ичида «Ноттингем Форест» сафига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар берди.
Манбага кўра, «Ноттингем Форест» раҳбарияти бразилиялик форвард учун расмий таклиф йўллаган. «Брентфорд»га 82 миллион евро миқдоридаги трансфер таклифи юборилгани айтилмоқда.
Тьягонинг лондонликлар билан узоқ муддатли шартномаси бор, шу боис клуб уни осонликча қўйиб юбормаслиги кутилмоқда. Шу билан бирга, футболчига бир қатор жамоалардан жиддий қизиқиш бўлаётгани сабабли, трансфер амалга ошиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
25 ёшли Игор Тьяго яқинда «Тоттенхэм»га қарши учрашувда «Брентфорд»нинг асосий таркибида майдонга тушди. Жамоа йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганига қарамай, ҳужумчи 83 дақиқа давомида гол ёки голли пас билан ажралиб тура олмади.
Игор Тьягонинг амалдаги шартномаси «Брентфорд» билан 2031 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар