Роббен ЕЧЛда энг кўп гол урган голландиялик футболчилар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олди
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби вингери Арьен Роббен кева УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич навбатдаги турида "Бенфика" (5:1) дарвозасини икки бор ишғол этишга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, бу унинг Чемпионлар лигасидаги юбилей 30-голи бўлди. Шу тариқа Роббен ушбу мусобақада энг кўп гол урган голландиялик футболчилар рейтингида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Бу борада Руд ван Нистелрой яққол етакчи ҳисобланади. Афсонавий футболчи ҳисобида ЕЧЛда 56та гол мавжуд.