Роббен келажакдаги фаолияти ҳақида нималар деди?
"Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Арьен Роббен мюнхен клубини тарк этганидан сўнг фаолиятини футболчи сифатида давом эттириши ҳақида айтиб ўтди.
- Тан олиш лозим, фаолиятимни давом эттиришни хоҳлайман, бироқ жароҳат туфайли 5 ой йўқотишни ҳам истамайман. Мен яна 4-5 йил тўп тепишга тайёрман, албатта, жароҳатлардан фориғ бўлган ҳолда.
Эслатиб ўтмоқчиманки, мен бутун умрим давомида турнирларда ғалаба қозониш учун ҳаракат қилганман. Шу сабабдан ҳам 6-8 ўринлар учун курашадиган жамоада тўп тепа оламанми йўқми билмайман, - дея Роббеннинг сўзларидан иқтибос келтиради Kicker нашри.
Эслатиб ўтамиз, Роббен фаолиятини "Бенфика"да давом эттириши ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар