Роббен ёзда "Бенфика"га ўтиши мумкин
"Бенфика" клуби "Бавария" вингери Арьен Роббенга жиддий қизиқиб қолди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра лиссабонликлар аллақачон бу борада 35 ёшли голландиялик футболчи билан музокараларни бошлаб юборишган. Таъкидлаш керакки, унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади ва шу боис у "Бенфик" сафига эркин агент сафига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Роббенга шунингдек "Аякс", ПСВ ва "Гронинген" каби жамоалардан ҳам қизиқишлар бор.
Маълумот учун, Роббен жорий мавсум “Бавария” сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар