Роббен Россияга кетишни истамаяпти

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби Мюнхеннинг “Бавария”сидан голландиялик ярим ҳимоячи Арьен Роббенни сотиб олиб, жамоа таркибини кучайтирмоқчи. ItaSportPress нашрининг маълум қилишича, Роббеннинг ўзи “Бавария”да қолишни ҳохламоқда.

Таъкидлаш керакки, агар Роббен питерликлар сафига ўтадиган бўлса, унда рус клуби “Бавария”га камида 10 миллион евро атрофида тўлашига тўғри келади.

Маълумот учун, Арьеннинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида ўз ниҳоясига етади. Аммо, аввалроқ “Бавария” клуби бошқарув раиси Карл-Хайнц Румменигге жамоа тез орада Роббен билан шартномани узайтириши ҳақида айтиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!