Роберт Гарсия: "Қон дарё каби оқди, ахир"
Америкалик таниқли мураббий Роберт Гарсия биринчи ўрта вазн(69,9 кг) австралиялик Тим Цзю ва америкалик Себастьян Фундора ўртасидаги жангни танқид қилди.
"Мен жангни тўхтатган бўлармидим? Албатта! Иккинчи раунднинг ўзидаёқ. Нима дея оласиз? Қон дарёдек оқди ахир. Жангчининг ҳолатини ҳакам ёки шикокор билмаса, унинг ўзидан сўраш керак эди. Агар боксчи кўра олмаса рақибни, баҳсни тезроқ тўхтатган яхши. Жангчиларни ҳимоя қилиш лозим, ахир улар ҳам инсон. Жангни тўхтатишдан томошабинлар хафа бўлиши мумкиндир, бироқ кардда уларни хурсанд қила оладиган бошқа жанглар ҳам бор эди..." - деди Гарсия EsNews You Tube каналига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтами, АҚШ да бўлиб ўтган тўқнашувда Фундора очколар эвазига(112-116, 115-113, 116-112) Цзюни мағлуб этди.
Фикрлар