Роберт Левандовски: "Ижтимоий тармоқларсиз ҳам яшаш мумкин"

Роберт Левандовски ижтимоий тармоқлардаги босим футболчиларга қандай зарар этказиши ҳақида гапирди.

"Ижтимоий тармоқларсиз яшаган пайтларни эслайман. Тўғри биз спортчилармиз. Лекин аввало барча қатори одамлармиз. Бизда ҳам ҳис-туйғулар бор ва кучли бўлиш қанчалик муҳимлигини биламиз. Чунки энди реал ҳаётда айтмайдиган нарсаларни интернетда айтиш жуда осон. Афсуски, замонавий футболда ҳам руҳияти кучли бўлмасдан харакат қилиш қийин.

Биласизми, ёш футболчилар кўпинча кичик пайтида кўп жароҳат олишади. Ижтимоий тармоқлар таъсиридаги психологик ҳолат туфайли мазкур ўйинчилар келажакда 10 йил юқори савияда ўйнай олишини кута олмаймиз. Бу жуда қийин. Ижтимоий тармоқлар шу жихатидан футбол оламида бироз муаммо туғдириши мумкин.  Албатта, бу футбол учун бироз муаммодир"
, - деди "Барселона" клуби ва Польша миллий терма жамоаси ҳужумчиси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!