Роберт Левандовски: Польша термасидан ЖЧ-2018да кўп нарса кутишмоқда
Ads

Польша терма жамоаси ҳужумчиси Роберт Левандовски жаҳон чемпоинати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мухлислар мен ва терма жамоадан кўп нарса кўтаётганликлари айни ҳақиқат. Польшаликлар ҳеч қачон ишончни йўқотишмайди ва ҳар доим термани қўллаб-қувватлайди. Шу билан бирга кўп нарса сўрашади. Биз бунга тайёрмиз. Босимни ҳис қиляпсизми? Босим бўлган ва бўлаверади, аммо биз буни тўғрилай оламиз. А режа иш бермаса, Б режага ўтамиз, - дейди Левандовски.

- Турнирда ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатишни истайман. Жамоага индивидуал ҳаракатларим ва голларим билан ёрдам бермоқчиман. Биз иложи борича узоқроқ бормоқчимиз. Бу менинг олдимда турган биринчи даражали вазифадир.