Роберто Карлос "Челси"га ўтиши мумкин эди...

Бразилия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос 2017 йилда "Челси"га ўтиши мумкин эди.

“Менинг қўлимда "Фенербахче" ва "Челси"дан таклифлар бор эди. “Челси” билан нимадир яхши бўлмади ва мен “Фенербахче”га ўтдим. Аммо, “Челси”га ўтишимга бир қадам қолган эди. Биз келишиб бўлгандик ва фақатгина шартномага имзо чекиш қолганди. Афсуски, сўнгги паллада ҳаммаси барбод бўлди. Бундай воқеалар футболда учраб туради. Лекин мен премьер-лигада муваффақият қозона олишимга 100 фоиз аминман. Чунки, бу лига менинг услубимга жуда мос келади", - дейди бразилиялик футбол афсонаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!