Родольфо Арруабаррена: Бугунги мағлубиятга йўқотишлар сабаб бўлди
Ads

ОЧЛ-2018 “С” гуруҳи 2-тур доирасидан ўрин олган  “Насаф” – “Ал Васл” жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етгач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “Ал Васл” клуби бош мураббийи Родольфо Арруабаррена иштирок этди.

"Аввалом бор "Насаф" жамоасини ҳақли ва ишончли ғалаба билан табриклайман. Рақибимиз ўйин давомида катта устунлик билан ҳаракат қилди. Таркибимиздаги йўқотишлар ҳам мағлубиятимизга сабаб бўлди. Айниқса биринчи бўлимда ҳужумчимиз Кайони мажбуран алмаштирганимиздан сўнг ўйинимизни сусайтиириб юбордик. Бу ҳолат ўйинга тузган режамизни ҳам ўзгартириб юборди.

Режаларимиз ҳақида? Бизни ички чемпионатимизда ҳам муҳим ва оғир ўйинлар кутиб турибди. Етакчилардан ортда қолаяпмиз. Бу бизни анча ўйлантириб қўйган. Уларга етиб олишимиз учун катта куч сарфлашга мажбурмиз.

Гуруҳдаги имкониятимизга “Ал Садд” – “Персеполис” учрашувидан кейин баҳо беришим мумкин. Ҳозир бир нарса дейишга ожизман.

“Насаф”нинг бугунги учрашувда биронта ўйинчисини эмас, балки бутун жамоани яхши деб кўрсатган бўлар эдим. Рақибимиз жуда тажовузкор ва чиройли ўйин намойиш этди", - деб айтиб ўтди "Ал Васл" устози.