Родри “Барса”га 210 миллион евродан қимматга тушади
Испания миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Родрининг “Барселона”га ўтиши каталонияликларга 210 миллион еврога тушиши мумкин. AS нашрининг хабар беришича, “Барселона” футболчига солиқлардан кейин йилига 15 миллион евро маош тўланадиган тўрт йиллик шартнома таклиф қилган.
Солиқларни ҳисобга олганда, “Барселона” Родрининг маоши учун ҳар бир мавсумда 34 миллион евро сарфлайди. Бу харажатлар, трансфер учун сўралаётган 80 миллион евро ва агентларга тўланадиган комиссион тўловларни ҳисобга олганда, битимнинг умумий қийматини 210 миллион еврога етказади.
Аввалроқ инглиз клуби каталонияликларнинг футболчи бўйича икки таклифини рад этгани хабар қилинган эди.
Қайд этилишича, шартнома муддати тугашига бир йил қолган футболчиларнинг арзон нархда трансфер қилиниши энди ўтмишда қолган ҳолатдир. Бундай сўнгги йирик битим немис Тони Крооснинг “Бавария”дан “Реал”га мюнхенликлар билан шартномаси тугашига 12 ой қолганда 20 миллион еврога ўтиши бўлган.

Фикрлар