
Родри: "Мухлисларнинг меҳри мени қайтарди"
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес уни қўллаб-қувватлаган мухлислар ҳақида фикр билдирди.
"Мухлисларим майдонга қайтишимни қаттиқ исташди. Мен ҳам шуни жуда хоҳлаган эдим. Улар кўрсатган меҳр ва муҳаббатлари билан фахрланаман", – деди испаниялик футболчи клуб матбуот хизматига.
Маълумки, Родри тиззасидан олган оғир жароҳати туфайли узоқ вақт ўйинларда қатнашмаган эди. Жорий мавсумда у "шаҳарликлар" сафида 6 та учрашувда майдонга тушишга улгурди.
Фикрлар