Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Родри: "Реал" "тузоғи"га тушмаймиз

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Бу усул унга ўтмайди

«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес бугун кечга белгиланган «Реал Мадрид»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

«Эл класико»да Каталония клуби учрашувга аниқ фаворит сифатида кириб келаётгани айтилмоқда. Бироқ Родрининг таъкидлашича, бундай баҳоларга ортиқча аҳамият бериш керак эмас.

- «Реал» рақибни алдаб, унинг ўзига ишончини жазолаши мумкинми? Биз билан бу усул ишламайди – камида мен билан. Бу йиллар давомида «Реал»га жуда кўп бор қарши ўйнаганман ва бу жамоани жуда яхши биламан. 

Улар рақибни гўёки яхши формада эмасдек ишонтиришни жуда маҳорати билан амалга оширишади. Лекин асл ҳақиқат шундаки, «Реал» ҳар қандай шароитда, ҳар қандай ҳолатда ҳам хавфли ва кучли», – дея Родрининг сўзларини келтиради Madrid Zone нашри.

«Барселона» бу ҳал қилувчи тўқнашув олдидан турнир жадвалида «Реал»дан олти очко олдинда бормоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ