Родриго ЕЧЛда "Реал" учун қайси жамоа энг қийин рақиб бўлганлигини айтди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Родриго Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган “қаймоқранглилар”нинг энг қийин рақиби ҳақида гапирди. Бразилиялик футболчининг айтишича, "қироллик клуби" учун ярим финалдаги "Манчестер Сити"га қарши баҳс осон бўлмаган.

“Чемпионлар лигасида биз дуч келган энг қийин рақиб? "Манчестер Сити". Мен Кевин де Брюйнени “Сити”нинг энг яхши ўйинчиси деб атаган бўлардим Чунки, у ҳақиқий етакчи ва топ даражадаги ўйинлар кўрсатадиган футболчи", - дея бразилиялик форварднинг сўзларини келтиради футболчи “The Madrid Zone”.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг ярим финали жавоб ўйини доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши ўйининг сўнгги дақиқаларида Родриго дубль қайд этганди. Бу "Реал"га ўйинни қўшимча вақтга ўтказиш имконини берди. Кейинчалик "қаймоқранглилар" Карим Бенземанинг пенальтидан киритган голи эвазига "шаҳарликларни"ни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасига эга чиққан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!