Родриго жароҳат билан ўйнаб, расвоси чиқди
Испания чемпионатининг 26-турида “Хетафе”га қарши ўтказилган учрашув “Реал” учун ўта қимматга тушди. Ўз мухлислари кўз ўнгида рақибга имкониятни бой берган мадридликларнинг омадизлиги фақат мағлубият билан чеклангани йўқ.
Учрашувда огоҳлантириш олган ҳимоялардан Дин Хёйсен ва Альваро Каррерас, майдондан ҳайдалган Франко Мастантуоно кейинги учрашувларда жамоага ёрдам бера олмайди.
Бундан ташқари, Родриго Гоэснинг аҳволи яхши эмаслиги тасдиқланди. “Хетафе”га қарши учрашувда 55-дақиқада майдонга тушган бразилиялик ҳужумчи ўнг тиззасидан шикастланганига қарамай, ўйинни давом этди.
OK Diario нашри хабар берига кўра, энг ёмон сценарий тасдиқланди. Родриго учрашувни давом эттириш орқали жароҳатини чуқурлаштириб юборган. Унинг тиззасидаги пай боғламлари узилган бўлиши мумкин.
Агар бу тахминлар тасдиқланса, футболчи узоқ муддатга сафдан чиқади.
Фикрлар