Родриго "Сити"га қарши ўйиндаги дублни эслади

Родриго "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги дублидан сўнг ўзида бўлган ўзгариш ҳақида гапирди. 

2022 йилда "Реал" ва "Сити" ЕЧЛ ярим финалида тўқнаш келади. 

Жавоб баҳсида Мадрид клуби 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир финалига йўл олган. Ўша баҳсда Родриго иккинчи бўлим охирида дубль қайд этганди. 

"Бу ўйин менинг ҳаётимдаги кўп нарсани ўзгартирган. Шу икки голдан сўнг футболдаги мақомим анча ўзгарди. Одамлар менга турли хил нигоҳлар билан қарай бошлади. Ушбу икки гол фаолиятимда олдинга ташланган қадам бўлган", - деди Родриго. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!