Родриго Вараннинг хатолари ҳақида нима деди?

"Реал" ярим ҳимоячиси Родриго Гоэс Европа Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши баҳсдан кейинги фикрларини билдириб ўтди.

"Афсус, аммо биз охиригача курашдик. Қийин бўлди, чунки рақибимиз кучли эди. Улар ўз уйларида жуда кучли!

Варанми? Бундай ҳолат ҳар бир футболчида содир бўлади. Аламли, аммо у буюк футболчи ва ўйлашимча, бу унинг "Реал" тарихидан ўчиб кетишига сабаб бўлмайди.

Ўйлашимча, биз ўйин давомида кўпроқ нарсани амалга оширишимиз мумкин эди. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Рақибимиз ҳам кейинги босқичга чиқишга ҳақли эди," - деди Родриго.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!