Родригонинг кейинги манзили аниқ. Трансфер январда!

CHERY AUTO

“Реал”нинг бразилиялик ҳужумкор футболчиси Родриго Гоэс етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани ортидан жамоани тарк этиш ниятида. У январь ойидаёқ бошқа клубга ўтиши кутиляпти.

Tecno

Айни пайтда бразилиялик ҳужумчи иккита топ-клуб билан музокара олиб бормоқда. Бу ҳақда Sport.es сайти ахборот берди.

Манба маълумотларига кўра, Родригонинг кейинги манзили катта эҳтимол билан Англия Премьер-лигаси бўлади. Ҳозир АПЛнинг икки етакчиси – “Арсенал” ва “Манчестер Сити” Родригога асосий даъвогар ҳисобланади.

Шу билан бирга, “Ливерпуль” ҳам футболчини сафига қўшиб олиш учун курашга қўшилиши мумкинлиги истисно қилинмайди. Қайд этилишича, “Реал” ўз ўйинчисини муддатидан аввал қўйиб юбориш учун 100 миллион евро атрофида бадал пули талаб қилади.

Жорий мавсумда Родриго барча мусобақалар доирасида 21 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Родригонинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!