Рожер Федерер бу ғалабани уч йил кутди
Мадридда баҳслар қизғин ўтмоқда
Испания пойтахти Мадрид шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида ўтаётган "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақада швейцариялик Рожер Федерер кортга чиқди.
Турнирнинг иккинчи даврасидан иштирокини бошлаган Рожер, мазкур босқичда франциялик Ришар Гаскени 6:2, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Энди Федерер "Mutua Madrid Open"нинг учинчи босқичида венгриялик Мартон Фучович, ёки яна бир франциялик теннисчи Гаэл Монфисга қарши рақобатлашади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар