Рожер Федерер
Ads

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер АҚШда ўтаётган "BNP Paribas Open" турнирининг ярим финал босқичига йўл олди.

Индиан-Уэллс шаҳрида ўтган ушбу ўйинда Федерер польшалик Хуберта Гуркачни ҳар иккала сетда бир хил 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шу тариқа Рожер мусобақанинг ярим финал босқичида россиялик Карен Хачанов, ёки испаниялик Рафаэль Надалга қарши кортга чиқади.