Рожер Федерер "Мастрес"ни ўзиники қилмоқчи

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Майами шаҳрида ўтаётган "Мастерс" туркумига кирувчи мусобақанинг тўртинчи даврасига йўл олди.

Рожер ушбу босқичда сербиялик Филип Крайиновичга қарши кортга чиқди. Икки сетда давом этган ўйинда Федерер 7:5, 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Энди "Miami Open" турнирининг тўртинчи даврасида Р.Федерер россиялик Даниил Медведев ва америкалик Рейлли Опелкига қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!